Welcome to muynak   Click to listen highlighted text! Welcome to muynak

Кимдур бизнинг ислоҳатларимизга гумон қилса, Мўйноқга келиб кўрсин!

Шавкат Мирзиёев

Мўйноқ “ишсизликдан ҳоли ҳудуд” га айлантирилади

Шу мақсадда айни кунларда вилоятда бўлиб турган Мўйноқ тумани делегацияси билан бир қатор мулоқотлар ўтказилмоқда.

Зойир Мирзайев бошчилигида ўтказилган яна бир йиғилишда Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ҳамда ушбу туманни “Ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда 2024-йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.


Вилоят ҳокимлиги томонидан туманда жорий йилда умумий қиймати 67,7 млрд. сўм бўлган бир қатор ижтимоий-иқтисодий йўналишларда ишлар амалга оширилади. Хусусан, 13,6 млрд. сўмлик 9 та ижтимоий соҳа объектлари қурилади, таъмирланади ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.


6,5 млрд. сўм маблағ ҳисобига оғир турмуш шароитидаги 89 та хонадонларнинг том қисмлари жорий таъмирланади, 47,6 млрд сўм маблағ ҳисобига оғир турмуш шароитидаги 127 та оилаларга янгидан уй қуриб берилади.


Қиймати 261,9 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ва 17 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

Натижада, туманда 423 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107,2 фоизга етказилади.

Skip to content Click to listen highlighted text!