Welcome to muynak   Click to listen highlighted text! Welcome to muynak

Кимдур бизнинг ислоҳатларимизга гумон қилса, Мўйноқга келиб кўрсин!

Шавкат Мирзиёев

Қуёш панеллари учун компенсация қандай ҳолларда берилади?

Қуёш панели учун кредит олинганида кредит фоизи учун компенсация берилади

Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

Skip to content Click to listen highlighted text!