Орол денгизининг қуриган тубига уруғ сепилди
Мамлакатимизда Оролбўйи минтақасининг экологик ҳолатини барқарорлаштириш, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу ишларни изчил давом эттириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Мўйноқ туманида «Орол – Парламент нигоҳида» мавзусида экологик акция ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Жўқорғи Кенгес ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда Мўйноқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Акцияда Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорларини яратиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан 100 қоп қандим, қорабуроқ, черкез ва саксовул уруғлари етказиб берилди ва экиш тадбирлари ташкил этилди.
Уқсас жаңалықлар
Аҳолини рўйхатга олиш: унинг мазмуни нимада?
Мўйноқ тумани фермерлари Кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига МУРОЖААТИ
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларинингфермерларга МУРОЖААТИ