Welcome to muynak   Click to listen highlighted text! Welcome to muynak

Кимдур бизнинг ислоҳатларимизга гумон қилса, Мўйноқга келиб кўрсин!

Шавкат Мирзиёев

РАДДИЯ!!! Ижтимоий тармоқларнинг бирида тарқалган «Шанбалик ва узр» номли пост бўйича

Унда «Айтишларича, Муйноқ тумани Қазақдарья овулида жойлашган Ўзбекистон ФВВга тегишли коровникга 3 автобус мактаб ўқитувчилари шанбалик қилишга етиб боришди» дейилган.
Бу бўйича зудлик билан текширув олиб борилди ва мактаб ўқитувчилари шанбалик қилишга олиб борилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади.

Шу ўринда айтиш жойизки Бугунги кунда Мўйноқ тумани «Қозоқдарё» ОФИ ҳудуди «оғир ҳудуд» дастурига киритилиб, қурилиш-ободанлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу бунёдкорлик ишларини амалга оширишда Мўйноқ тумани ҳокимлиги, газ, сув, электр энергияси, телекоммуникация таъминоти корхоналари, туман ободонлаштириш бошқармаси, тоза ҳудуд, тиббиёт бирлашмаси ишчи гуруҳ аъзолари сафига қўшилган.
Шу билан бирга «Қозоқдарё» ОФИ ҳудудида жойлашган 14-15-сонли умумтаълим мактабларининг ҳолатини ўрганиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг мурожатларини тинглаш мақсадида Мўйноқ тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи М.Аметов хизмат сафари билан ушбу ҳудудда бўлди.
«Қозоқдарё» ОФИ Мўйноқ тумани марказидан 92 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу масофага қатнаш учун бириктирилган ишчи гуруҳ корхона ва ташкилотларнинг хизмат автомашиналари ва туман ободонлаштириш бошқармаси хизматкорлари учун бир дона ИСУЗИ маркали автобуси жалб этилган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!
Тасдиқланмаган ва ёлғон хабарларни тарқатганлик учун ҳуқуқий баҳо берилишини унутманг.

Мўйноқ тумани ҳокимлигининг Матбуот хизмати

Skip to content Click to listen highlighted text!