Welcome to muynak   Click to listen highlighted text! Welcome to muynak

Кимдур бизнинг ислоҳатларимизга гумон қилса, Мўйноқга келиб кўрсин!

Шавкат Мирзиёев

Болаларни хорижий давлатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

2023 йил 15 мартта Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-823-сон Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ҳусусан, болаларни ҳорижий давлатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчасига кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини бошувчи шахс ёҳуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан 50 баробаригача (3 млн сўмнан 15 млн сўмга қадар ) миқдорда жаримага тортиш тартиби белгиланди.

Skip to content Click to listen highlighted text!