Мўйноқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жамолиддин Юсупов ва Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Даврон Қалимбетов навбатдаги сайёр қабулини “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказди.
Жойларда секторлар раҳбарлари томонидан аҳоли ҳаётида дуч келаётган масала ва муаммоларни ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Мўйноқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жамолиддин Юсупов ва Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Даврон Калимбетовлар “Қозоқдарё” қишлоғи аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларининг ижтимоий муаммо ва масалалари билан мурожаат қилди. Асосан бандлик, соғлиқни сақлаш, кам таъминланган хонадонларга амалий ёрдам, имтиёзли кредит, ички йўлларни таъмирлаш каби қатор мурожаатлар кўриб чиқилди.
Билдирилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, кўпчилиги ижобий ҳал этилди, айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўрганиш ишларига вақт талаб этиладиган мурожаатлар ечими учун муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Албатта, ўтказилаётган бундай тадбирлар халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш орқали уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таъминлаш ва келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Уқсас жаңалықлар
Аҳолини рўйхатга олиш: унинг мазмуни нимада?
Мўйноқ тумани фермерлари Кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига МУРОЖААТИ
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларинингфермерларга МУРОЖААТИ