Куни кеча, 2023 йил 6-сентябрь куни Ел туз ижтимоий тармоғи орқали “Мўйноқда қуй боқмоқчи бўлган тадбиркорга Президент фармони ёрдам бермади” сарлавҳали видеомурожат эълон қилинди.
Мурожатда “Чорва Мўйноқ” МЧЖни кенгайтириш мақсадида банк томонидан кредит маблағларини ажратишда муаммоларга дуч келаётганини Палвон Рахимов (фуқоралик паспортда Палвоназар Рахимов) исмли фуқаро баён қилган. Хўш аслида-чи? Аслида Палвон Рахимов исмли шахс “Чорва Муйноқ” МЧЖнинг эгаси-ми? Бу ҳақида Мўйноқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва молия, камбағалликни қисқарттириш бўйича ўринбосари Арслан Утеўлиев маълумот берди:
– Ел туз сайти орқали, ижтимоий тармоқларда видео мурожат билан чиққан Рахимов Палвон исмли шахс Мўйноқ тумани Халқ банки филиалидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида кредит олиши имконсиз бўлаётгани ва Мўйноқ тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ёрдам кўрсатилмаганини билдирган. Бу бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди ва Рахимов Палвон исмли шахс томонидан Мўйноқ туманида ҳеч қандай юридик корхона давлат рўйхатидан ўтмаганлиги аниқланди – дейди ҳоким ўринбосари.
А.Утеўлиевга яна савол билан юзландик.
– Мурожатда кўрсатиб ўтилган “Чорва Мўйноқ” МЧЖ чи? Бу кимга тегишли?
– Видео мурожатда айтилган «Чорва Мўйноқ» МЧЖ Бекбергенов Рейимбой Муратбек ўғли тарафидан 2021 йил 18-октябрда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги аниқланди. Шунингдек, ушбу фуқаро томонидан «Чорва Мўйноқ» МЧЖга кредит олиш мақсадидаги муаммолари бўйича Мўйноқ тумани ҳокимлигига шу кунга қадар оғзаки ёки ёзма мурожат қилинмаган.
Ҳоким ўринбосари сўзининг якунида Мўйноқ тумани ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва шуғилланиш истагини билдирган ҳар қандай тадбиркорни қўллаб-қувватлашга таёр эканлигини маълум қилди .
Акциядорлик тижорат Халқ Банки Мўйноқ филиали кредит бўлими ходими Женгис Жусипов ҳам “Чорва Мўйноқ” МЧЖ бошлиғи Бекбергенов Рейимбой кредит ажратиш бўйича мурожат этмаганини маълум қилди:
– Акциодорлик тижорат Халқ Банки Мўйноқ филиали абоненти «Чорва Мўйноқ» МЧЖ эгаси Бекбергенов Рейимбой Муратбек ўғли 2021 йил 7-декабрь куни банк филиалимиздан ҳисоб варақасини очган ва шу кунга қадар жамиятнинг ҳисоб варақасида ҳеч қандай айланма маблағлари амалга оширилмаган. Бекбергенов Рейимбой Муратбек ўғли шу кунга қадар банк филиалига кредит масаласида ёзма ёки оғзаки ариза билан мурожат қилмади. Бизнес режа, молия таъминоти, оператив ҳисобатлар, кредит таъминоти, олди-сотти шартномаларини тақдим этмади. Ариза билан мурожат қилса, тегишли тартибда абонентга ёзма маълумот берамиз. Ел туз сайти орқали мурожат қилган фуқаро Рахимов Палвон «Чорва Мўйноқ» МЧЖга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини маълум қилиб билдирамиз – дейди банк ходими Ж.Жусипов. Банкнинг ҳам давлат ва жамият олдида ҳисобдорлиги ва ўз мажбуриятлари бор. Яъни жисмоний шахслар учун ажратилган кредит маблағларини юридик шахсга, юридик шахслар учун ажратилган кредит маблағларини жисмоний шахсларга беришга ҳечқандай ваколати йўқ. Қўшимча сифатида шуни ҳам келтириб ўтмоқчимиз, фирма, жамият, корхона ёки деҳқон ва чорва хўжаликлари номидан келган дуч келган фуқорага эгасининг ваколатисиз кредит ажрата олмайди. Бу ҳуқуқий тушунчалар берилишига қарамасдан, «Чорва Мўйноқ» МЧЖ эгаси Бекбергенов Рейимбой Муратбек ўғлининг амакиси (акаси) бўлмиш Рахимов Палвон банк филиалига чорвачилик жамияти учун кредит маблағларини ажиратишни сўраб оғзаки таризда бир неча маротаба мурожат қилишдан тўқтамади. Мурожатчи 2021 йилдан буён сарсон бўлаётганлигини айтиб ўтган. Ел туз сайтида келтирилган “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қўлай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони эса 2023 йилнинг 8-август куни имзоланган. Ҳурматли блогер ва фуқоралар! Жамиятга ахборот етказишда ҳарқандай воқеа, ҳодиса ва маълумотларнинг тўғрилигига, фактларнинг аниқлигига аҳамаят беришингизни, ҳолис баён қилишингизни сўраб қоламиз. Бундай ахборотлар жамиятимизда Мўйноқ тумани ҳокимлигига нисбатан нотўғри талқин ва фикрларнинг пайда бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Мўйноқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Уқсас жаңалықлар
RADDIYA: MOYNAQTA SEKSEWIL HÁM OTIN ShAWIWǴA TAPSIRMA BERILMEDI
Sociallıq tarmaqlarda Moynaq qalasında bolıp ótken “STIXIYa” festivalınnan soӊ «Kemeler qoyımshılıǵı»nda shıǵındılar kóbeyip ketkeni haqqında sın materiallarǵa rásmiy múnásibet
Kar24.uz saytında kompensaciya qarjısın óndiriw boyınsha járiyalanǵan múrájatqa rásmiy múnásibet bildirildi